XtGem Forum catalog

Академиямиз жамоалари кеча икки турнирдаги иштирокларини якунлашди.

Жасур Абдураимов қўл остидаги 1997 йилда туғилган ёш футболчилар Анапа шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақа ғолибларига айланишди. Жамоамиз тўртинчи турда Астрахандан ташриф буюрган клубни 4:0(Суҳроб Нуруллаев 3, Жамшид Юсупов) ҳисобида мағлуб этган бўлса, охирги турда "Анапа"дан 2:0 ҳисобида устун келди. Тўпларни Саиджамол Давлатжонов ва Жасур Яхшибоев киритди. Шу тариқа беш ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган "Пахтакор" турнир ғолиби бўлди. Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб Саиджамол Давлатжонов топилди. Шунингдек, энг яхши ярим ҳимоячи соврини Жаҳонгир Аҳмедовга насиб қилди. Суҳроб Нуруллаев эса энг яхши ҳужумчи сифатида эътироф этилди.
1998 йилда таваллуд топган ёшларимиз Навоийда ўтказилган республика биринчилигида учинчи ўринни эгаллашди. Ленур Еремеев шогидлари гуруҳ босқичининг кейинги турларида "Қизилқум" билан 1:1, "Бухоро" билан 0:0ҳисобда дуранг ўйнашди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда Самарқанддан келган тенгдошларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.
132